4.8K21Telegramda ochish
Банк ва мижоз канали ёзаяпти, нега қатор тижорат банкларида кредитлаш амалиётлари чекланган бўлса ҳам, бу ҳақда уларнинг расмий сайтларида тегишли ахборотлар берилмаган деб. Тўғри фикр, тўғри эътироз. Банклар сайтларига кирсангиз, кўзингиз қувнайди, супермаркет дейсиз. Лекин аслида мавжуд бўлмаган кредит маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар етарлича, уларнинг ҳақиқатда сотувда йўқлигини билиш ва қўлтиқдан тарвуз тушиб уйга қайтиши учун эса истеъмолчи бечора албатта банкка бориши ва "узр, ҳозир кредит бермаяпмиз" деган гапни эшитиши, "яна бир илтимос қилиб кўриши" ва "умуман иложи йўқ" деган жавобни эшитиши керак. Албатта бу ҳақдаги маълумотни очиқ ойдин маълум қилган Ҳамкорбанк маладес, Алоқабанк ҳам почти маладес!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin