19K112Telegramda ochish
Ишончли бошқарувдаги авария Ёпиқ қарор билан "Central Asia Energy” МЧЖга ишончли бошқарувга топширилган иссиқлик электр станцияларидан бирида навбатдаги авария юз берган. Бу сафар Ангрен ИЭСда. Авария натижасида Ангрен шаҳри иссиқ таъминотидан узилган, электр етказишда чекловлар кузатилган. Давлат (вазирлик) аралашуви билан авария оқибатлари бартараф этилаётгани айтилмоқда. Свет етказиш тикланган. Ишончли бошқарувдаги яна бир Янги Ангрен ИЭСи "уддабурон қўлларга" етганидан кейин боши авариядан чиқмайди. Очиқ манбаларда 2020 йил 30 январь, 2020 йил 9 март, 2021 йил 20 январда юз берган йирик авариялар қайд этилган. Ишончли бошқарувга топширишда асосий шартлардан бири технологик такомиллаштириш ва янги энергия блокларини ишга тушириш орқали энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўлган. Ўтган вақт давомида бу вазифалар бажарилиши бўйича мустақил инвентаризация натижалари е бирон бошқа ахборот берилгани йўқ. Очиқ манбаларга кўра, ишончли бошқарувидаги ҳар икки ИЭСнинг ишлаб чиқариш қуввати пасайишда давом этмоқда, оғир молиявий аҳволи оғирлашса оғирлашмоқдаки, яхшиланиб қолгани йўқ. Дарвоқе, илгари ўтган замонда уч баробар қимматлаштирилган кўмир олиб келиш схемаларини ўзимизникилар ҳам эплаб турганди (тўғри, кейин улар навбати билан қамалишарди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin