18K92Telegramda ochish
Талимаржон ИЭС Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлар тақдирини такрорламайдими? Талимаржон ИЭС хусусийлаштирилдими ёки ишончли бошқарувга топширилдими, деб савол бермоқда Давлетовуз. Унинг хавотирларида жон бор. Чунки яқин ўтмишимизда муҳим энергоактивларни ишончли бошқарувга бериш бўйича аччиқ ва аянчли тажрибамиз бор. Ўзбекистоннинг энг йирик иссиқлик станцияларидан иккитаси — "Янги Ангрен ИЭС" ва "Ангрен ИЭС" «Central Asia Energy» МЧЖга ишончли бошқарувга топшириб юборилганига яқинда уч йил бўлади. Ишончли бошқарувга топширилгач, бу икки компаниянинг молиявий аҳволи бадтар ёмонлашса ёмонлашдики, яхшилангани йўқ. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ошиб қолгани йўқ. Ўртада қанақа расмий ва норасмий мажбуриятлар ва келишувлар бўлган, ҳеч ким билмайди. Тўғри давлат назоратида қолаётган ИЭСларнинг аҳволи мақтагулик эмас. Лекин ишончли бошқарувдагиларнинг янада бадтар абгорлашгани қолаяпти холос. Келишувни тузганларда на ҳисобот бор, на назорат бор, на сўров бор. Жамият ишончли бошқарувга топшириб нима олдик, деган саволга жавоб олиши керак. Талимаржон ИЭС “Иссиқлик электр станциялари” АЖ қарамоғида, яъни давлат назоратида қолаётган энг йирик ва рентабелли станциялардан бири (араблар ҳам аҳмоқ эмас, ширалисига ёпишади). Корхона, масалан, 2021 йилни 1,1 трлн.сўм соф фойда билан якунлаган. Солиштириш учун "Янги Ангрен ИЭС" АЖ 304 млрд.сўм, "Ангрен ИЭС" АЖ 87,6 млрд.сўм зарар келтирган. Айни вақтда Талимаржон ИЭСнинг давлат кафолати остида олинган ташқи қарзлари ҳам анчагина. 2013 йилдаги лойиҳа бўйича 1,3 млрд.долларлик ташқи қарз бўйича қанча қарздорлик қолган, очиқланмаган. 2019 йилда бошланган буғ-газ қурилмаларини қуриш билан боғлиқ қарийб 1 млрд.долларлик ташқи қарз лойиҳаси нима бўлади, буям саволли. Расмий ҳисоботга кўра 2022 йил бошига 7,8 трлн.сўмлик узоқ муддатли қарзлар мавжуд бўлган. Яна бир савол, агар ИЭС хусусийлаштирилган бўлса, нега очиқ халқаро танлов ўтказилмади? Ёпиқ эшиклар ортидаги келишувлар бизнинг ташриф қоғозимизга айланиб қолдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin