19K57Telegramda ochish
Яна истисно тариқасида 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади. Битта талагор иштирок этса, буни танлов деб атаса бўладими? Истиснолар қонунларни оёқости қилишини ва янги истисноларга етаклашини ташаббускорлар тушунмайди деб ўйлайсизми? Жуда яхши тушунишади, чунки уларга, хусусан юқоридаги мисолда ҳокимларга айнан шу керак. Керакли одамлар билан келишиш ва ер сотиш учун тайёр лазейка. Ўзи ўзбек ҳокимлари учун энг кўп халақит қилаётган нарса нима, биласизми? Қонунлар. Айнан қонунлар уларни чексиз-чегарасиз ўғирлиги, муттаҳамлиги, зўравонлигини озгина бўлсада тийиб турипти. Ер масаласи жуда оғир масала, хавфсизлик масаласи, тараққиёт масаласи. Бунинг учун ўзбилармон истиснолар эмас, жамоатчилик ўртасида дискуссия керак, компромисс керак. Икки йилдан бери фермерлардан 100 минг гектаргача ер тортиб олинаяпти ва гўёки камбағалларга тарқатилаяпти. Ҳеч бир қонуний асоссиз бу рўй бераяпти. Турли воситалар, босимлар, алдовлар йўли билан. Хўп, фермерларнинг ери тугагандан кейин нима қиласизлар? Большевикларча тутаётган йўлинглар қандай натижаларни келтираётганини ҳеч қурса ўрганинглар. Тошкент, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари атрофида шу шаҳарларни мева-сабзавот, озиқ-овқат билан таъминловчи суғориладиган ерлар сотиб тугатилди. Тошкентда Ҳалқа йўли бўйлаб юринг. Илгари узумзор, иссиқхона, сабзавот плантациялари ўрнида нималарни кўрасиз? Картошка, олма ва ҳатто сабзини четдан ташияпмиз. Эртага тилла ва газ конларини арзон гаровга сотиб, пиёз ва бодрингниям четдан олиб келамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin