Фахр нима? Ўрнак нима?
Фахр шуки, меҳмонлар, релокантлар, туристлар учун қанақадир ялтироқ сити ва кулгули, дидсиз бетон макетлар эмас, қадимий Чорсу қадрли. Биз нимани асраб, нимадан узоқроқ бўлишни эсдан чиқариб қўйдик. Ўша сити қуриш учун йўқ қилинган Ўқчи, Олмазор маҳаллалари, паст-тусқам деворлар, тор кўчалар, митти эшикларни сақлаб қолиш керак эди.
Ўрнак шуки, кичик тўй мезонига қайтишимиз керак. Бошимизга пандемия орқали келган кулфат вақтида бир қайтдик. Кейин яна бошланиб кетди. Маънан қашшоқ одамлар, бировнинг ҳақини ейдиган ўғри одамлар, ёлғончи муттаҳам одамлар катта тўй қилиши зеҳниятимизга чуқур сингиши керак.