24K256Telegramda ochish
"Мен мамлакатни қонунлар билан бошқардим" Инсоният тарихидаги барча цивилизацияларни битта умумий маҳраж бирлаштириб туради. Ҳамураппи давлати қонунлар билан бошқарилган. Рим империяси қонунлар билан бошқарилган. Америка қўшма штатлари қонунлар билан бошқарилмоқда. Европа Иттифоқи қонунлар билан бошқарилмоқда. Деярли 7 аср аввал бутун дунёни ларзага солган Амир Темур давлати қонун билан бошқарилган. "Давлат ишларини салтанат қонун қоидаларига таяниб бошқардим", - дейди Соҳибқирон. Давлатни ёрдамчилар, айғоқчилар ё садоқатли фидойилар ёрдамида бошқариб тараққиётга, фаровонликка ва эркинликка эришиш юз берган биронта мувафаққиятли кейс мавжуд эмас. Қонунларга қайтиш керак!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin