21K106Telegramda ochish
"Беморларнинг саломатлиги" "Она ҳам ўзига етгунча куйинчак, меҳрибон, у ўз соғлиғидан кўра кўпроқ оила аъзолари, синглиси, укаси, болалари ҳақида қайғуради. Ҳар куни хабар олиб турувчи доктор Бонифас кўрсатмаларига биноан барча оила аъзоларининг бирдан-бир ташвиши: Алехандронинг ўлимини онага билдирмаслик. Хонадонда ёлғон-яшиқлар, баҳоналардан иборат “тизим” ишга тушади. Ростгўй, диёнатли одамлар: ёшу қари фақат ёлғон тўқиш хаёли билан яшайди". "Лекин энг ёмони, мана шундай кўламдаги лузумсиз ёлғон-яшиқлар авж олган дилхун “спектакл”да бемор она ҳам иштирок этади. У ҳаммасини сезса-да, болалари — Роса, Карлос ва укаси Роке тоға билан синглиси Клелия холани аяганидан билиб билмаганга олади ўзини ва шу орқали ёлғончиларни бевосита қўплаб-қувватлаб туради". Аргентинанинг буюк ёзувчиси Хулио Кортасарнинг "Беморларнинг саломатлиги" ҳикоясини ўқишни тавсия қиламан

Arxivda shunga yaqin