
Корзинка иловасида картангиз орқали тўлов қилсангиз Солиқ қўмитасидан кешбэк автоматик тарзда ҳисобингизга тушади.
Эндиликда Корзинка супермаркетлар тармоғининг мобил иловаси орқали харидни амалга оширганда карта орқали тўловни қилсангиз, кешбэк учун чек маълумотлари автоматик равишда Солиқ иловасига йўналтирилади.
Функцияни фаоллаштириш учун Корзинка иловасининг сўнгги версиясигача янгиланг ва созламалар бўлимига ўтиб, Солиқ иловасидаги аккаунт рўйхатдан ўтган телефон рақамини киритинг.
Корзинка иловасини сўнгги версиясигача (IOS - 3.0.10, Android - 3.0.9) янгиланг ва ушбу функциядан фойдаланинг.
Реклама