Тўй-ҳашамлар ва маросимлар тўхтатилиши Ўзбекистонда норасмий иқтисодиётнинг асосларидан ҳисобланган ва ўта кучли лоббига эга Тўй саноати учун оғир зарба.
Тўйхоналар, авто ижараси, видео, фото хизмати, кўйлаклар ижараси, ошпазлар, отарчилар, хизматчилар, ўртамчилар мамлакатда турли ҳисобларга кўра амалда солиқ тўламайдиган ёки формал равишда солиқ тўловчи юз минггача одамни банд этган.