23K99Telegramda ochish
Президент Байден: Капитализм шундай ишлайди Қўшма штатлар президенти Байден банк соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ вазиятга фавқулодда чиқиш билан муносабат билдиргвн. Президент ҳозирги вазиятда ҳукумат инвесторларни ва банк эгаларини ҳимоя қилмаётгани, улар онгли равишда рискка боргани ва риск ўзини оқламаганини алоҳида таъкидлаган ва "капитализм шундай ишлашига" урғу берган. Байден америкаликларни хотиржамликка чақирган. Банкрот ва ёпилган банкларнинг омонатчилари ўз маблағларини тўлиқ олиши, бунда солиқ тўловчиларга юклама тушмаслиги қайд этилган. Омонатчиларни қутқариш билан боғлиқ харажатлар суғурта фонди йиғимларидан қопланади. Президент бу каби хатолар такрорланмаслиги кераклигини ва банкларга нисбатан регуляция талаблари кучайтирилишини эълон қилган. Эслатиб ўтамиз, қўшма штатлар айти ва стартап секторига хизмат кўрсатувчи қатор регионал банклар ортиқча ликвидлик шароитида қисқа муддатли маблағларни узоқ муддатли ва даромадлилиги фиксирланган активларга тикиши ортидан фоиз ставкалар ошиб кетиши шароитида нотўловлар муаммосига дуч келишмоқда. Қатор мутахассислар юзага келган шароитда инфляцияга қарши курашдан кўра молиявий барқарорлик муҳимлигини ва қаттиқлаштириш сиёсатида пауза юз бериши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin