Банкрот бўлган банклар молиявий барқарорликка хавф солмайди
Ўтган ҳафтада Silicon Valley Bank'нинг банкротлиги, янги ҳафтанинг эса Signature Bank ёпилиши билан бошланиши молия ва фонд бозорларида хавотирларни бирмунча кучайтирди, турли спекулятив прогнозларнинг урчиши бошланди.
Эрталабдан глобал бозорларда доллар индексининг 103,3гача кескин пасайиши, олтиннинг эса 1895 долларга қимматлашуви ҳолатлари қайд этилди.
Федерал захира, Молия вазирлиги ва Федерал суғурта корпорациясининг кетма кет баёнотлари, хусусан муаммога дуч келган банклар омонатчиларнинг пуллари қоплаб берилиши кафолатлари вазиятни яна барқарорлаштирмоқда. Доллар қаддини тикламоқда.
- https://home.treasury.gov/news/press-releasestreasury.gov