Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт ташкилоти Бош котиби Анхел Гуррианнинг BBCга интервьюсидан:
Дунёнинг коронавирус пандемияси келтирган зарарларидан қайта оёққа туриши учун йиллар талаб қилинади. Пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига берган зарбаси ҳозирнинг ўзида 2008 йилги глобал иқтисодий инқироз зараридан кўпроқдир.
V шаклидаги тикланиш ғоясига қўшилмайман. Биз ҳозирнинг ўзида V шакли бўлмаслигини кўриб турибмиз. Энг яхши ҳолатда бу U шаклида бўлади, яъни қайта тикланиш олдидан "тубда узоқ қолинади". Агар биз бугун тўғри қарор қабул қилсак, L кўринишидаги таназзул олдини олишимиз мумкин.