22K38Telegramda ochish
Доллар 15 ойлик максимумда, рубль эса 14 ойлик минимумда Келаси душанбадан амал қиладиган расмий курсга кўра, 1 АҚШ доллари 11 522,13 сўмни, 1 рубль эса 135,63 сўмни ташкил этади. Охирги марта долларнинг бундан юқори расмий қиймати 2022 йил 18 март куни амал қилган. Рубль эса 14 ой нарида, 2022 йил 13 апрелда бундан арзонроқ бўлган. Ўзбек сўми охирги ойда асосий савдо ҳамкорларимиздан бўлган давлатлар валюталари - рус рубли ва турк лирасининг кескин қадрсизланиши ва олтиннинг арзонлашуви фонида нисбий барқарорлигини сақлаб қолмоқда. Қўшимчасига июнь ойи давомида хитой юани ҳам долларга нисбатан қадрсизланишда давом этди. Бошқача айтганда, инфляцияга корректировка қилганда ҳам, сўмнинг реал самарали алмашув курси мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бу қанчалик манфаатли ва қачонгача давом этади, бир нарса дейиш қийин. Марказий банк охирги марта 2022 йил ноябрь ойида реал самарали алмашув курси шарҳини тақдим этган эди. Шундан буён миллий валютанинг курсига оид муҳим шарҳ тўхтаб қолган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin