
Asaxiy барчани қизиқтира оладиган учта китобига катта чегирма эълон қилибди. Фойдаланиб қолинг. Китобга, айниқса яхши китобга қилинган харажат ҳеч қачон зое кетмайди.
Китоблар:
1. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Асар асрлар давомида мутахассисларни ҳайратда қолдирган саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беради: Нега баъзи мамлакатлар бой ва бошқалар камбағал, бойлик ва қашшоқлик, соғлиқ ва касаллик, озиқ-овқат ва очарчилик бўйича бўлинган?
2. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
Марказий Осиё учун Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш ҳақида. Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тилда ҳикоя қилади.
3. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
Чарлз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган.
Аслида бу учта китобнинг нархи 219 000 сўм, айни вақтда чегирмада 149 000 минг сўмдан сотилмоқда. 70 минг фойда эвазига яхши китобларга эга бўлинг.
Чегирма муддати: 18-25 август
Нархлар фақат шу тўплам учун харидга амал қилади.
Буюртма учун: https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc
Реклама
- https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikcasaxiy.uz