Метронинг Юнусобод йўли 21 йил аввал ёпилганмиди?
Ўқув йили бошланишига бир ҳафта қолганида метронинг Юнусобод йўли «Туркистон» ва «Юнусобод» метро бекатлари 4 ойга профилактик ишлар учун ёпилиши эълон қилинди.
Эмишки, бундай тадбирлар 21 йил аввал, Юнусобод йўналишининг биринчи босқичи 2001 йилда ишга туширилганидан сўнг режали профилактик ишларни амалга ошириш учун 2002 йилда 3 ой муддатга ёпилган экан.
Шу ўринда саволлар туғилади.
Биринчидан, 21-22 йил аввал метродан ва яна унинг Юнусобод йўлидан доимий фойдаланувчи бўлган сифатида Мингўрикдан Шаҳристонгача бўлган биронта бекат ёпилганини эслай олмадим. Газета ўқувчилари ҳам шундай саволни ўртага чиқаришмоқда. Балки аниқ далил ва фактлар келтириш керакдир, 21 йил аввал Юнусобод йўлида бекатлар 3 ойга ёпилганини исботини кўрсатиш учун, балки бекатларнинг ёпилиши стандарт профилактика эмас, бошқа сабаблар билан боғлиқдир? Тўғрисини айтган арзон ва осон эмасми?
Иккинчидан, агар профилактика тадбири рост бўлган тақдирда ҳам, нега бу жараён 3 ойлик ёзги таътил вақтида амалга оширилмади? Нега айнан пойтахт транспорт тизимида аномал тиқилинч бўладиган ойларга бу иш тўғриланди? Ўзи транспорт соҳасида режа ва ҳаракатларнинг ҳеч бўлмаса, эрталабдан тушгача амал қиладиган стратегияси борми?
Кимлар ва қанақа динозаврлар транспорт тизими устига келиб қолган ўзи? Нега триллионлар ўзлаштирилаётган соҳада ўнг қўл чап қўл нима билан машғуллигини билмайди?
- https://t.me/Toshkent_metropoliteni_rasmiy/3532@Toshkent_metropoliteni_rasmiy
- https://www.gazeta.uz/ru/2023/08/19/metro/gazeta.uz
- https://t.me/davletovuz/18365@davletovuz