26K111Telegramda ochish
Қандай китобларни ўқиш керак? Инсон китоб ўқиш, тўғрироғи, яхши китобларни ўқиш орқали камолотга эришиб боради. Муаммо шундаки, яхши китобни топгунга қадар минглаб ёмон китобларни ўқиб беҳуда вақт сарфлашга тўғри келади. Яхши китобни топдингиз ҳам дейлик. Энди уни тушуниш, ундан бор фойдани ола билиш керак. Дунё тафаккури дурдоналарини ўқиган китобхонларнинг “тушунмадим, зерикарли, мавҳум” деб нолишларини кўп кўрганмиз. Сабаби, китобни таҳлил қилиш, ундаги яширин ҳикматлардан баҳраманд бўлиш учун ҳам маълум савия ва кўникмалар талаб этилади. Энди бу муаммолардан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Қайси китобларни ўқиш, уларнинг моҳиятини англаш ҳақида тайёр қўлланмалар бор. Давронбек Тожиалиевнинг “Китоб ҳақида китоб” асари китоб танлаш масаласида, Назар Эшонқулнинг “Китоб бандаси”  асари эса ўша танланган асарларни тушуниш борасида сизга ёрдам беради. Чин китобхонга айланиш имкониятини қўлдан бой берманг! Харид: t.me/akademsavdo Каналга обуна бўлинг: @akademnashr

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin