66K710Telegramda ochish
Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган? Давлетовўз болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. Қўшиламан. Лекин ишонмайман. Ўтган йили юзга яқин болалар сиропдан захарланиб ўлганида сиёсий жавобгарлик бўлмаганида, бу йил калий йодид қабул қилишдан кейин юзлаб болалар шифохоналарни тўлдирганида сиёсий жавобгарлик бўлишига ишониш жуда қийин. Ва ишонч синиб ҳам бўлган. Лекин жиноий жавобгарлик бўлиши керак. Болаларни захарлаш орқали ейилган маблағларнинг охирги тийинигача, етказилган зарарларгача қуртдек ундирилиши зарур. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий йодид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олган ёзилмоқда. Тендерсиз, ёпиқ усулда, тўғридан-тўғри. Йўқ, гап бу ерда Антиструмин 11 ой ичида 18,2%га қимматлаганида ҳам эмас, ахир ўзбек чиновниклари доим расмий инфляциядан 2 карра олдинроқ юради (халққа чиройли чизилган инфляция ишлатилади). Масала шундаки, чакана савдода худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда ҳам 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда. Чакана савдода 2800/3000 сўм. Давлат буюртмасида эса 5500/6500 сўм. Эътибор қилинг, 2800-3000 сўм бу чакана, яъни улгуржи олинган нарх устига камида -10-15% устама қўйилганда шаклланган. Мана бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шотир мирзалари бекорга ўзларининг хўжайинларини оқлаб-кўклаб ётишгани йўқ. Бекорга чуқуламасликка чақиришмаяпти. Чунки қанча чуқуласа, қанча кўп савол берилса, шунча кўп кетлар ва ўғри чўнтаклар очилиб кетади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin