14K74Telegramda ochish
Эҳтиёт бўлинг, Путин пропагазандалари Путин пропагандасининг Ўзбекистондаги уяси бўлган Вести.уз саҳифаларида мен учун ҳурматли Азиза Умарова номидан жойлаштирилган мақолага кўзим тушиб, тўғриси ҳайрат ва даҳшатга тушдим. Кейин, тўхта, дедим ўзимга ўзим. Вести.уз пропаганда йўлида ҳар нимадан тоймайди - текшириш керак. Азизанинг каналида мақоланинг аслини топдим. Пост асл эгасида "ОДА 80-ЛЕТНИМ" деб номланади ва шахсий хотиралар билан бошланади. Плагиат ва пропаганда норма ҳисобланган Вести.уз эса мақола номини "ОДА ЗАБЫТОЙ СОВЕТСКОЙ ЖЕНЩИНЕ" деб қайта номлайди. Мақолани Сталин даври агитплакати билан безайди, бу билан ҳам чегараланмасдан, яна битта совет ностальгиясини уйғотувчи расм тиркайди. Билмадим, Азиза Умарова бундан хабар топдими ёки йўқми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin