
#янгилик
📚🎙“Kitob Plus” – кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун аудиокитоблар онлайн кутубхонаси тақдимоти бўлиб ўтади.
🗓 2023-йилнинг 30-ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача Ёшлар ишлари агентлигининг пресс-клубида Ўзбекистонда биринчи кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва бепул аудиокитобларнинг биринчи онлайн кутубхонаси “Китоб Плус” лойиҳасининг гибрид форматдаги тақдимоти бўлиб ўтади.
📌Тақдимот ҳақида батафсил ўқинг: https://sharoitplus.uz/kitob-plus-taqdimoti-bo%ca%bblib-o%ca%bbtadi/
📍Манзил: Тошкент ш., Алишер Навоий кўчаси, 11А (локация: https://yandex.ru/maps/-/CDezyF~d)
📺 YouTube'да жонли эфир: https://www.youtube.com/c/SharoitPlus/
Лойиҳа тақдимотида иштирок этиш учун қуйидагилар таклиф этилади:
🔹маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, блогерлар;
🔹кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи жамоат ташкилотлари;
🔹таълим, ахборот технологиялари ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари вакиллари;
🔹ҳамкорлар ва “Китоб Плюс” лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бизнес вакиллари.
Офлайн режимда қатнашиш учун қуйидаги телефонлар орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш керак: +998 (97) 708-73-31, +998 (99) 831-69-83.
Каналимизга обуна бўлинг:
👉 @kitobplus_uz