Пойтахт маъмурияти кучли қор ёғиши ҳақида огоҳлантирмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.
Шу муносабат билан, ҳокимият:
❗️Заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;
❗️ Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланишни;
❗️ Қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни - бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;
❗️ Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни сўрамоқда.
- https://t.me/poytaxt_uz/30346@poytaxt_uz