
Йўловчига ҳам, ҳайдовчига ҳам қулай: Uklon'да Payme орқали тўлаш мумкин
Мен умуман ёнимда нақд пул олиб юрмайман. Таксига ҳам ҳамиша карта орқали тўлайман. Масалан Uklon'га Payme орқали тўлаш жуда қулай. Уни устига бу нафақат йўловчига, балки ҳайдовчи учун ҳам қулай.
Масалан ҳайдовчи “счёти”га тушган йўлкира ҳақини олиш учун такси идорасига бориши, ариза топшириши, ҳисобидан маблағни ечиб олиш учун қўшимча комиссия тўлаши ва пулини кунлар ёки ҳафталар давомида кутишининг ҳожати йўқ. Сабаби Uklon ва Payme мижозларга қулайлик яратиш учун ҳайдовчиларга пулни тўғридан-тўғри ўз ҳисобига туширишни йўлга қўйган. Ҳайдовчи ёки йўловчи учун ҳеч қандай ортиқча стрессларсиз. Ҳайдовчилар ҳам карта орқали тўланса уларга қулай эканини айтади. Чунки қайтим қидириш, ёнида майда пул олиб юриш ёки танга одамни безор қиворади.
Уйдан чиққач, телефон, Интернет ва исталган банк картасидан, шу жумладан таксида ҳам, нақд пулсиз фойдаланиш учун 1 та илованинг ўзи етарли.
@payme_uz
@uklondriveruz