Карта орқали тўлов қилиш — сўнгги 7 йилликдаги ислоҳотлар ичидаги энг яхшиларидан. Қаерга бормасангиз, нима қилмасангиз, барчасини карта орқали тўлаш мумкин. Ҳа, камчиликлар бор. Пойтахтдан сал узоқлашар экансиз, "терминали бузилиб қолган" савдогарларга дуч келасиз. Ёки бўлмаса Чорсу бозоридан 2 кг картошка олганда карта орқали тўлашни тасаввур қила оламизми? Йўқ, албатта.
Шахсий автомашинаси борлар бензинга тўловни, такси хизматларидан фойдаланувчилар эса йўлкирани ҳам картадан тўламоқда. Камчиликлар йўқ эмас, етарлича. Мунтазам тузатиб бориш зарур. MyTaxi ни олайлик, ҳеч қачон карта билан тўлашда муаммо бўлмади, ҳайдовчилар ҳам рози картадан тўлашга.
Инсонлар ҳаётини комфорт қиладиган жиҳатларга катта эътибор бериш зарур. Ҳар қандай тизим ривожланиши, энг камида, тўғри ишлаши зарур, шундагина ўсиш давомий бўлади.