12K93Telegramda ochish
"Ислоҳотлар" натижасида келаётган жума кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин ва дизель ёқилғиси эркин нархда сотила бошланади, яъни, бу маҳсулотларнинг чакана нархлари давлат томонидан энди тартибга солинмайди. Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводлари АИ-80 бензини ва дизель ёқилғисини тўғридан тўғри биржага чиқариб сотишни бошлашади. Аввалги ҳафта бюллетенига эътибор қилсак, биржа савдоларида 1 тонна АИ-80 бензини нархи АИ-91 бензини нархидан қарийб 300 минг сўмга қимматроқ бўлганини кўрасиз (ўтган ҳафта бюллетени эртага, душанба куни чиқади). Бу 1 майдан кейин чакана савдода АИ-80 бензини АИ-91 бензинидан қимматроқ бўлади, деганими? Йўқ, менимча. Назаримда, АИ-80 ва АИ-91 бензин чакана нархлари фарқи ҳозиргидек 1000-1100 сўм эмас, 200 сўмларгача камаяди. Яъни, асосий истеъмолдаги АИ-80 бензин нархи кескин ошади, АИ-91 нархи эса "ислоҳотлар" натижасида яна 100-200 сўмга арзонлайди. Бу ўта шахсий фикр. Бензин ва ёқилғи савдоси солиқлар ундиришнинг энг тез, осон ва афзал усули ҳисобланади. АИ-80 маркали бензиннинг биржа савдолари орқали сотилиши уни бозор товарига айлантириб қўймаслиги борасида аввал ёзган эдик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin