23K24Telegramda ochish
Трастбанк 30 ёшда Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий банкларидан бўлган Трастбанк ташкил этилганига 30 йил тўлмоқда. 30 йил аввал фақат Тошкентда кичик молиявий муассаса ўлароқ иш бошлаган Трастбанк бугун бутун Ўзбекистонни қамраган йирик молиявий гуруҳга айланган. Банк жуда тез кенгайиб бораётган чакана бозорда ҳам, ўта талабчан корпоратив бозорда ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнига эга. "Ишонч билан юзма-юз" шиори самарадорлик, барқарор фаолият ва юқори репутация билан амалда оқланмоқда. Трастбанк йиллар давомида Ўзбекистоннинг энг даромадли банкларидан бўлиб қолаётгани молия ва банк соҳасидагилар учун сир эмас. Мазкур мақом яқинда Трастбанкнинг Ўзбекистондаги энг топ брендлар учлигига қўшилгани билан эътирофга эга бўлди. Трастбанкка, банкнинг таниш ва нотаниш жамоасига улкан муваффақиятлар. Трастбанк ривожи мустақил Ўзбекистонимиз тараққиёти, иқтисодий ўсиш, халқ фаровонлиги билан ҳамоҳанг ва бардавом бўлсин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin