Автомобиль ишлаб чиқариш сезиларли даражада қисқарган
Энергетикадан кам бўлмаган деградация ҳолатидаги автосаноат ҳам май ойида ишлаб чиқаришни ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда ва апрелга нисбатан айрим оммабоп моделларда сезиларли даражада пасайтирган.
Май ойида жами 32 029 дона автомобиль ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг майига нисбатан 6 219 дона камроқ.
Ишлаб чиқаришнинг қисқариши хусусан, "конвейердан олинди" дейилган Lacetti (959 дона ишлаб чиқарилган, апрелга нисбатан минус 1 184 дона) ва бозори ўлаётган Tracker (2 102 дона, минус 3 050 дона) ҳисобига рўй берган.
Айни вақтда охирги халқона мошин Cobalt ишлаб чиқариш 15 838 донагача етган (апрелга нисбатан +2 490 дона).