15K169Telegramda ochish
СССР = Гитлер Германияси Ўзининг мустақиллигини эълон қилган ва мустақилликни қарийб 30 йил сақлай олган ва умид қиламанки, сақлай оладиган мустақил давлатда собиқ метрополиянинг, метрополия бўлгандаям инсоният тарихидаги энг разил, манфур ва ифлос давлат рамзлари, айниқса байроғи байрам кунлари ҳилпирамаслиги керак. Айниқса мустақил давлатнинг фуқаролари томонидан. Айниқса бу исқирт давлат аллақачон асфаласофинга равона бўлган бўлса. Бу мантиқ, лекин қонун эмас. Сиз Польша ёки Белорусда, майли ана Россияда Гитлер Германиясининг байроғи, герби ва бошқа, масалан свастика рамзларидан очиқ, намойишкорона фойдаланиш мумкинлигини тасаввур эта оласизми? Мен, тасаввур эта олмайман. Чунки бу мантиқ. Қўшимчасига қонун билан тақиқланган. Мантиқ ва қонун узвийлашган. Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида собиқ метрополиянинг байроғи, герби, бошқа рамзлари, хусусан ўроқ ва болғасидан жамоат жойларида фойдаланишни қонун билан тақиқлашларини истайман. Худди шу тақиқлар Гитлер Германиясининг рамзларига ҳам таалуқли бўлиши даркор. Чунки инсониятга, хусусан бизнинг миллат ва мамлакатга қарши жиноятларда Гитлер Германиясининг Совет иттифоқидан асло фарқи йўқ. https://t.me/muhrim/1091

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin