"3 млрд.сўм тежалади"
27 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда ишлатиладиган бюллетенларнинг шакли тасдиқлангани эълон қилинди.
Унга кўра:
➖ Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч кўк рангда;
➖ ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч яшил рангда;
➖ халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайловининг сайлов бюллетени – оч сариқ рангда;
➖ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши сайлови бу бўйича сайлов бюллетени – оч кулранг бўлиши белгиланди.
Шунингдек, сайлов бюллетенларининг ихчамлаштирилиши натижасида 3 млрд сўмгача маблағ тежалади.
P.S.: Аввалги сайловларда овоз бериш натижаларини ҳисоблаш учун участка сайлов комиссиялари ўртача 4 соат вақт сарфлашган бўлса, янги шаклдаги сайлов бюллетенлари жорий этилиши ушбу вақтни камида 1 соатгача қисқартириш, бутун республика бўйича эса, комиссияларнинг камида 11 минг соатгача вақтини тежаш имконини беради.