2341Telegramda ochish

Замбаракнинг ўқи kanalidan

​​Муҳримнинг юқоридаги гапларига 100% қўшилган ҳолда... «Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади.» Таассуротинггям, ўзинггаям, тилинггаям, деворгинг келади. Афсуски, Мария Захарова — бир оддий аскар. Хўжайинлари нима деса акиллайверади. Тушунишимиз керакки, бу Россия давлати позицияси. Улар бизни одамдек кўрмагани учун, тилимизнинг ҳам устидан кулади. Отабек Бакиров ёзганидек, эртага «Ўзбекистонда мустақиллик тарафдорлари жуда оз, улар экстремист босмачилардир» деб юбориши ҳеч гап эмас. Ҳеч гап эмас! Ўз қўшниларига уриш очадиган, ҳудудини босиб оладиган, пассажир самолётларини уриб туширадиган, ўз фуқароларини заҳарлайдиган гопник давлатдан бошқа нарсани кутиб бўлмайди. Бугунги Россия — гопник. Банги. Бандит. Ҳамкорлик қиладиган давлат эмас. Шундай экан, ЕОИИга кирмаслигимиз, давлат тилини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни кучайтиришимиз, Россияда нон излаб юрган ватандошларимизга Ўзбекистонда муносиб шароит яратиб беришимиз керак. @zambarakning_oqi

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin