
Тошкент жамоат транспортидан фойдаланаётган Хайон ҳайратда
“Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” давомида транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ривожланишлар ҳам эътибордан четда қолмади. Kорея Экспорт-импорт банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси Бош директори Ю Же Хайон Ўзбекистондаги транспорт инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни алоҳида таъкидлаб, шундай деди:
“Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг транспорт инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Тошкентдаги жамоат транспортидаги вазият жуда ҳам ижобий тарафга ўзгариб, айниқса, жамоат автобуслари инфратузилмаси анча яхшиланиб бораётганини эътироф этмасдан илож йўқ. Шахсан ушбу транспортлардан фойдаланганимда ҳам, Тошкент шаҳри аҳолисининг ушбу тизимдан қониқиш даражаси юқорилигини ҳис қилдим”.