22K96Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Сўнгги вақтларда пулли йўллар мавзуси долзарблашиб қолди-ку. Жамоатчилик ўтказувчанлик қобилиятидан шундоқ ҳам тўлиқ ёки деярли тўлиқ фойдаланилаётган ҳудудлараро йўлларга муқобил - пулли бўлса ҳам майли - янги йўллар қурилади, деб кутиб турган вақтда, масалан, тўлиқ куч билан ишлаётган ўша йўлларнинг ўзи пулли бўлиб қолармиш, деган гаплар ҳам тарқалганидан бохабардирсиз балки. Юқори минбарлардан берилган сўнгги баёнотга қараганда, воқеалар, Худо хоҳласа, бу қадар расво ривожланмайди ва пулли йўллар ҳақиқатан ҳам янгитдан қурилади. Бугун бўлса тармоқда бир қизиқ маълумот тарқалди. Эмишки, Ўзбекистонда 2024 йилнинг февралида йўллар ва шосселар қуришга ихтисослашган “Тошкент Самарқанд автомагистрали” номли корхона рўйхатдан ўтказилган экан. “Пулли йўлни қуриш учун алоҳида махсус компания ташкил этишгандир-да, яхши-ку”, дейишингиз мумкин. Пулли йўл қуриш бўйича қандайдир бўлса ҳам ҳаракат бошлангани ростдан ҳам яхшию, лекин компания муассиси “Саноат энергетика гуруҳи Энера”, ўзбекча айтганда, “Санег” компанияси экан. “Санег” нимаю, эгалари кимлиги ҳақида Отабек акадан сўраган маъқул (уларнинг жавоблари камлик қилса, буёқда яна қўшимча тафсилот). Отабек аканинг тушунтиришлари ва қўшимча маълумотлардан кейин ҳали, катта эҳтимол билан, ҳеч нарса қилишга улгурмаган бўлса-да, тўйдан аввал чалинган ёқимсиз ноғорадек очилган “Тошкент Самарқанд автомагистрали” компанияси кўзингизга бироз беўхшов кўрина бошлайди. Худди аввалроқ “Санег Атом” номли компания очилганини билган вақтингиздаги каби шубҳаларга кўмиласиз. “Наҳотки... ҳаммаёқ... ҳамма нарса...”, деб ичингизга бир ташвиш киради, афсуски... Ҳай, ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin