Бобо қуёшга раҳмат!
Қуёшнинг қиздириши ва ҳароратнинг 10 даражадан кўтарилиши бугун воҳа тарафда Бухородан Сирдарёгача метан заправкаларни навбатларсиз ишлашига имкон берган. Яъни қуёш тафти труба ва станциялардаги газ босимини кўтариб берган.
Эртагаям шу жараён давом этиши мумкин. Совуқ ҳарорат сақланиб қолаётган водий тарафда газ заправкалар ёпиқ ёки қаттиқ чекловлар билан ишламоқда.
Табиийки, савол туғилади: труба ва станцияларда газ босими фақат қуёш қиздирганида ошса, совуқ тушганида пасайиб кетса, охирги 3 йилда ўрнатилган, таъмирланган ва янгиланган компрессорлар қани?
Ахир газ омборлари, тақсимлаш ва узатиш станцияларидаги компрессорлар учун триллионлаб маблағ сарфландику.
Нега компрессорлар лозим даражада ишламаяпти? Нега тармоқда босим яратмаяпти? Ким эди компрессорларни таъмирлаган ва янгилаган олифта пудратчилар? Сотиб олинган компрессорлар спецификацияси ва нархи талабларга ва бозор нархига қанчалик мувофиқ?
Нега Астана ва Павлодарда минус 25 ҳароратда газ трубаларида босим тушиб кетмайди, Тошкент ва Андижонда ноль даражада ҳам босим йўқ?