Очиқ эфирда, жонли мулоқотда турфа - танқидий, бир-бирини тўлдирувчи, рад этувчи ва қарама-қарши фикрларни тоқат билан эшитиш, самимият билан жавоб бериш ва ўрни келганда юмор ҳиссини кўрсата олгани учун Мунозара платформаси барча иштирокчиларига ва албатта, Бош вазир ўринбосари, Молия вазири ва Марказий банк раисига алоҳида ташаккур.