Агентликка нисбатан ишлатилган "Қонунсиз суперрегулятор" шунчаки ибора эмас, балки амалда ҳам шундай
Ўзбекистон Ресубликасининг "Электрон тижорат тўғрисида"ги қонуни 7- модда:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
30.11.2023 йилдаги 381-сонли қарор:
Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг электрон тижоратни тартибга солиш ва ривожлантириш соҳасидаги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунга кўра, Қонуннинг қарордан устуворлиги белгиланган.
Яъни, Temu'ни тақиқлаш қарорини бераётган вақтда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қонун бўйича регулятор функциясига эга бўлмаган.
Бўпти, ҳалигача супер/мегарегулятор тўғрисидаги махсус қонун йўқлиги, қолган ёндош хатар ва масалалар ҳам майли. Наҳотки, шунақа қудратли агентликда қонун ва қарорлар устуворлигини аниқлайдиган юрист йўқ?