Олтин тарихий рекордларни янгилашда давом этмоқда
Эрталабки савдоларда олтиннинг бир унцияси 3 394 долларга етган.
Тасаввур қилишингиз учун, биз учун янги давр ҳисобланган 2016 йил декабрдан бери олтин нақ 3 карра қимматлади.
Худди пандемия даврида бўлгани каби савдо ва тариф урушлари пайтидаги ноаниқликларнинг салбий оқибатларини утилизация қилишда олтин биз учун “хавфсизлик ёстиқчаси” вазифасини бажаришда, шунингдек, охирги йилларда йўл қўйилган ва бўлажак хатоларнинг балогардони бўлишда давом этади.
Олтиннинг кўтарилиши билан бир вақтда АҚШ долларининг барча асосий валюталарга нисбатан қадрсизланиши ҳам тўхтагани йўқ. Доллар индекси 98,2гача тушиб кетган (3 йиллик минимум).
Аввалги даврларда ҳамма вақт стресс ва ноаниқликлар пайтида доллар (индекси) доим ошарди. Трамп янги маъмурияти даврида доллар хатардан қочиб олинадиган валюта мақомини йўқотиб бормоқда.