Январь-май ойлари ташқи савдо айланмаси статистикаси эълон қилинди.
Экспорт 5 143,4 млн.АҚШ долларини, импорт 7 841,3 млн.долларини ташкил этган. Салбий сальдо 2,7 млрд.долларга етган.
Салбий сальдо кескин ошгани ва май ойи экспорти жуда кам - атига 726,5 млн.доллари миқдорда амалга оширилгани олтин деярли сотилмагани билан боғлиқ. Ўтган ойлардан фарқли ўлароқ, май ойида бор-йўғи 84,6 млн.долларлик олтин сотилган холос. Маълумот учун, бундан аввалги 4 ойда 1 557,1 млн.долларлик олтин реализация қилинган.
Яна бир эътиборли жиҳат, ўтган даврлардаги каби мева-сабзавотимиз энди асосан Қирғизистонгамас, Қозоғистонга экспорт қилинмоқда.
Тақиқлар сабаб май ойида цемент импорти деярли тўхтаб қолган. Импорт ҳажми 6,6 млн.долларни ташкил этган холос.