Технологик монополист Yandex Go мижозлардан ортиқча ва асоссиз ушлаган пуллар қайтартирилган
Газ тарифларининг кескин кўтарилиши йўлкира ва ташиш нархларини ҳам осмонга сакрашига сабабчи бўлмоқда.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликларни ўргана бошлаган. Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида Yandex такси хизмати орқали фуқаронинг пластик картасидан асоссиз маблағ ечиб олинганлиги, Тошкент шаҳри – YandexGo хизмати орқали асоссиз қарздорлик ҳисобланган ҳолатлари қайд этилган. Ортиқча ва асоссиз ечилган маблағлар фуқароларга қайтарилган. Лекин такси агргеати бозоримизни эгаллаб монополистга жазо қўлланилгани ҳақида маълум қилинмаган. Афсуски, мижозларнинг алданиши бу айсбергнинг учи холос.
Бозорнинг мазкур сегментида Ўзбекистон пойтахти ва йирик шаҳарларида Yandex'га технологик қарамлик ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳалигача битта бозор иштирокчисига юқори даражада технологик қарамлик ҳолатида юзага келадиган турли табиий, техноген ва уюштирилган хатарларга қарши биронта қонуний механизм мавжуд эмас. Хўп, худо кўрсатмасин, айтайлик, эртага Yandex иловаси ўчиб қолса ё ўчириб қўйилса, нима қилинади? (Худди 2018 йилда Uzcard ўчиб қолгани сингари). Ҳукумат такси агрегат бозорида ҳеч бўлмаса, иккинчи йирик глобал ўйинчи пайдо бўлиши учун мумкин бўлган ҳамма ишни қилиши керак. Буям майли, ҳалигача монополист нарх шаклланиши алгоритмларини антимонополия органига очмаган, ҳалигача талаб кескин ошиб, таклиф камаядиган тиғиз вақтлар ва кунлар учун оширувчи коэффициентларнинг энг юқори даражаси ёки агрегаторнинг комиссияси ўсишини тақиқлаш қоидалари белгиланмаган.
Биз охирги 8 йилда ёқилғи энергетикасида ўзимиз ўз қўлимиз билан ўзимизни қарам қилдик. Энди шу хатоимизни бошқа секторлардаям такрорлаймизми?
- https://t.me/RaqobatGovUz/10491@RaqobatGovUz