
Шавкат Мирзиёев Венгрияда OTP Group раҳбарияти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифи доирасида кеча OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чаньи билан учрашган. Ушбу мулоқот Ўзбекистон–Венгрия муносабатларида муҳим воқелик сифатида қайд этилмоқда.
Учрашув Венгрия ишбилармон доиралари, йирик компания ва бошқа нуфузли корпорасиялар раҳбарлари иштирокида ўтган.
Давлат раҳбари ўз нутқида, Венгрия инвестицияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келиши жадал суръатларда давом этаётганини мамнуният билан қайд этган. Хусусан, “OTP Bank” томонидан “Ипотека банк”ни сотиб олиниши – мамлакат молия бозорига бўлган ишончнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилган.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев томонидан автокредитлашни ривожлантириш, қўшма молиялаштириш дастурларини амалга ошириш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича лойиҳаларга кенг имкониятлар яратилиши алоҳида таъкидланган.