22K40Telegramda ochish
Захиралар ва ФРРУ ҳақида "Тахминимизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаланиши мумкин бўлган захиралари жорий йилдаги энг юқори чўққисидан 2028 йилгача пасайиб боради, бу қисман олтин нархларининг кутилаётган тушиши билан боғлиқ баҳолаш таъсири туфайли юз беради. Марказий банкнинг монетар олтин захиралари умумий валюта захираларининг тахминан 77% ни ташкил қилади, бу олтин нархлари пасайиши ҳолатида концентрация хавфини келтириб чиқаради. Шунга қарамай, фойдаланиш мумкин бўлган захиралар 2025-2028 йилларда жорий ҳисоб тўловларини тахминан етти ой давомида қоплаш имконини беради. Биз ФРРУ (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) ташқи активларини Марказий банк захираларидан чиқариб ташлаймиз, чунки фикримизча, бу активлар биринчи навбатда фискал мақсадларда сақланади, монетар ёки тўлов баланси эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун эмас. Бизнинг қарашимиз сўнгги тўрт йил давомида ФРРУ активларининг ички иқтисодиётда бюджет мақсадларида ишлатилгани билан тасдиқланади". "Ҳукуматнинг ликвид активлари 2024 йилда ЯИМнинг 9,3% гача камайган (2017 йилда 33,0%). Ушбу активларнинг аксарияти 2006 йилда ташкил этилган ФРРУ орқали эгалик қилинади. ФРРУ дастлаб ҳукумат томонидан капитал қўйилмалар, шунингдек, 2019 йилгача олтин, мис ва газ сотувидан маълум чегирма нархларидан юқори даромадлар билан молиялаштирилган. Ҳукуматнинг ликвид активларини ҳисоблашда биз фақат ФРРУ активларининг ташқи қисмини ҳисобга оламиз. Ички қисм давлат корхоналари ва банкларга капитал киритишлар учун берилган кредитлардан иборат бўлиб, биз уни асосан ликвидсиз деб ҳисоблаймиз ва қарзларни тўлаш учун фойдаланилиши эҳтимолдан йироқ деб топамиз". Агентлик прогнозларига кўра, захираларимиз 2026 йилда 36,3 млрд.доллар, 2027-2028 йилларда эса 30,1 млрд.долларгача қисқариши мумкин (бу ҳисобларда фойдаланиш мумкин бўлган захиралар, халқаро захиралардан ФРРУнинг Марказий банкдаги депозитларини айириш орқали тузатилган). Маълумот учун, Марказий банк халқаро захиралар таркибидаги ФРРУ активларини алоҳида эълон қилмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin