23K19Telegramda ochish
Олтин йилида захираларимиз 60%дан кўпга ошган 2025 йилнинг декабрида халқаро захираларимиз 5,1 млрд.долларга ошиб, 66,3 млрд.долларга етган. Йиллик ўсиш 25,1 млрд.доллар ёки 61%ни ташкил этган. Очиқ маълумотлар мавжуд бирон бир йилда олтин-валюта захираларимиз бундай суръатда ва ҳажмда ўсмаган эди. Эътиборлиси, захираларимизнинг ўсиш суръати олтин котировкаларининг ўсиш суръатини деярли такрорлаган. Декабрдаги ўсишнинг 829,1 млн.доллари захираларнинг валюта қисмига, 4 233,3 млн.долларлик қисми олтин қисмига тўғри келган. Ой давомида захилардаги олтиннинг физик ҳажми 320 минг унцияга ошган ва 12,55 миллион унцияга етган. Юқори эҳтимол билан декабрда ҳам ташқарига олтин сотилмаган. Марказий банк захираларнинг ФРРУга (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) оид ликвид қисмини алоҳида эълон қилишни йўлга қўйгани йўқ. Халқаро молия институтлари бюджет оқимларининг бир қисмига айланиб қолган ФРРУ ташқи активларини Марказий банк захираларидан чиқариб ҳисоблайдилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin