Битта топшириқ билан онкошифохоналар ёпилаётган бир пайтда онкоҳоспис 7 йилдан бери очилмайди
Газета расмийлар январь ойи охирида Тошкентда катталар ҳосписи очилишини маълум қилгани, онкологлар эса бундай фикрда эмаслиги ҳақида ёзмоқда.
Онкологлар Gazeta`га ҳосписда тозалаш ишлари ҳали якунланмагани, баъзи палаталарда поллар қилинмагани, сантехника, мебель ўрнатилмагани, тиббий жиҳозлар йўқлигини маълум қилишган.
Бундан ташқари, кадрлар ишга қабул қилиш бошланмаган. Бино фойдаланишга топширилгунга қадар унинг кадастрини олиб бўлмайди, кадастрсиз юридик шахсни очиб бўлмайди, юридик шахссиз эса кадрларни ишга қабул қилишни эълон қилиб, тиббий хизмат кўрсатиш, дори воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун лицензия олиб бўлмайди. Бундан ташқари, ходимларни ўқитиш керак. Уч модулдан иборат асосий курс икки ҳафта давом этади.
Сал аввалроқ, 23 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков Январь ойи охирида Тошкентда катталар учун ҳоспис очилиши режалаштирилганини эълон қилган эди.
Ёпилаётган онкошифохоналарни ҳосписга айлантириш таклифлари ҳам илгари сурилганди, лекин янги Ўзбекистонда ўзбекистонликларни ким эшитади?