Қимматлашган олтин ҳисобига захираларимиз кўпайган
Январь ойида халқаро захираларимиз қолдиғи 1,7 млрд.долларга кўпайиб, 42,9 млрд.долларни ташкил этган.
Бунда захираларнинг валюта қисми 1,3 млрд.долларга камайиб, 7,2 млрд.долларни ташкил этган бўлса, олтин қисми бирданига 3,0 млрд.долларга ошиб, 35,1 млрд.долларга етган. Олтиннинг физик ҳажми 260 минг унцияга кўпайган, эҳтимолки, январда олтин ё сотилмаган ёки жуда кам миқдорда сотилган.
Марказий банк ҳисоботида алоҳида банд билан 2,8 млрд.доларлик бошқа захира активлар пайдо бўлган. Балки бу банд ФРРУ активларининг ликвид қисми бўлиши мумкин (ташқи активлар). Марказий банк бошқа захира активлар таснифига изоҳ бермаган.
P.S. Бошқа захира активлар яна ноллашиб қолипти. Скрин олишни унутибман.