Захираларимиз тарихий максимумда
Январдаги ёқимли олтин нархлари захираларимиз қолдиғини маълумотлар очиқланишни бошлагандан бери ўтган даврдаги тарихий максимумгача 35 941,9 млн.долларгача кўтарди. Аввалги максимум ўтган йили май ойида қайд этилганди (35 900,8 млн.доллар).
Лекин қайд этиш лозимки, импорт ҳажми захираларимиздан кўра тезроқ суръатда ўсмоқда. Хусусан, яқиндагина захираларимиз 20 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлган бўлса, эндиликда гарчи захиралар деярли 36 млрд.долларга етган бўлсада, энди у 14 ойлик қоплаш даражасини ташкил этмоқда.
Январда захираларнинг валюта қисми 331,3 млн.долларга 11 314,1 млн.долларгача камайган.
Захираларни олтин қисми эса, гарчи унинг физик ҳажми 300 минг унцияга камайган бўлсада, қийматда 491,7 млн.долларга 23 556,4 млн.долларгача кўпайган. Олтиннинг физик ҳажми қисқарганига қараганда, январда яхшигина ҳажмда (0,3 млн.унция ва ойлик ишлаб чиқариш ҳажми доирасида) олтин сотилган бўлиши мумкин.
Олтиннинг нархлари февралнинг дастлабки кунларида ҳам жуда қулай эди ва 1 960 долларгача кўтарилганди. Айни дамда эса 1 870 долларгача арзонлаган.