22K34Telegramda ochish
Захираларимиз 19 ойлик импортни қоплаш даражасига етган 2026 йил январь ойида халқаро захираларимиз 8,8 млрд.га кўпайиб, 75,1 млрд.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми 1,1 млрд.долларга, 9,5 млрд.долларгача қисқарган бўлса, захираларнинг олтин қисми 9,9 млрд.долларга, қарийб 65,0 млрд.долларгача ошган. Захираларда олтиннинг улуши 86,5%дан иборат бўлган. Захираларнинг юқори суръатда ўсиши олтин котировкалари рекорд даражада қимматлаётгани ҳисобига юз бермоқда. Январда захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 280 минг унцияга кўпайиб, 12,8 млн.унцияга етган (эҳтимолки, январда олтин сотилмаган ёки жуда кам миқдорда сотилган). Захираларнинг қийматдаги янги рекорд миқдори 19 ойлик импортни қоплайди. Импортга нисобда эса бу ҳали янги рекорд эмас (2018 йил бошида захиралар 2 йилдан кўп импортни қопларди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin