Текширилиши керак маълумотлар ҳақида
Кеча охирги уч йилда омонатлар қолдиғи икки баробарга ошгани ҳақида маълумот берилди. Гап шундаки, бу динамикага нисбатан аниқлаштирилиши зарур бўлган саволлар бор. Биринчидан, депозитлар қолдиғининг аҳоли ва корпоратив омонатлар қирқимида эълон қилиниши 2020 йил 1 апрелдан бошланган. 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Иккинчидан, 2020 йилда омонатлар қолдиғи йил давомида юритилган мақбул фоизлар сиёсати туфайли деярли ўсмаган ва солиштириш учун ўта паст базани ташкил этган. Яъни, паст базага нисбатан солиштирув доим чалғитувчи хулосалар беради.
Яна бир эътиборли жиҳат шуки, йиғилишдан кейинги интервьюда 45% ўзбекистонликлар жамғармага эга эканликлари таъкидланди. Бу жуда катта рақам. Ва жудаям муҳимки, жамғармаларнинг таркибидаги истеъмолга етадиган муддатлар қирқими. Қанчаси 15 кунга етади, қанчаси 1 ойлик истеъмолга? Ва 1 ойгача истеъмолга етадиган маблағларни жамғарма деб атаса бўладими? 45% ўзбекистонликлар жамғармага эга эканини кўрсатган сўровлар, тадқиқот ва изланишлар, методологияси билан бирга очиқланса яхши бўларди.
Солиштириш учун, Ўзбекистондан бойроқ Қозоғистонда 18% аҳоли жамғармаларга эга, Россияда эса урушдан аввал фақат 33% аҳоли жамғармаларга эга бўлган.
Биз биламизки, одамлар қанча бой бўлса, шунча кўпроқ жамғаришга мойиллик бўлади.
Ҳай айтгандек, охирги йилларда инфляцияни кучайтираётган асосий омиллардан бир бўлган фискал фактор, яъни фискал интизомнинг бутунлай издан чиққани ҳақида репортажда ҳеч нима дейилмаган. Кўп ҳолларда инфляцияга инфляцияга қарши гўёки курашаётган ҳукуматнинг ўзи айбдор бўлади.