Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми иккинчи ойдирки фаол ўсмоқда
Ноябрь ойида халқаро захираларимиз 1,9 млрд.долларга ошиб, 1 декабрь ҳолатига 61,2 млрд.долларга етган.
Бунда валюта захиралари 1,1 млрд.долларга қисқарган ва 9,8 млрд.долларни ташкил этган. Ой давомида валюта захираларининг 503,3 млн.долларлик қисми қимматли қоғозларга ўтказилган. Энди қимматли қоғозларнинг валюта захираларидаги улуши 1,5 млрд.доллардан зиёд ёки 15,6%ни ташкил этади.
Захираларимизнинг олтин қисми 3,0 млрд.долларга ошган ва 50,9 млрд.долларга етган. Захиралар олтин қисмининг кескин ошиши ҳам котировкалар қимматлагани, ҳам олтин физик ҳажми 310 минг унцияга кўпайгани ҳисобига рўй берган (ноябрда ҳам четга олтин сотилмаган кўринади). Яъни Марказий банкимиз иккинчи ойдирки, нетто олтин сотиб олувчи бўлиб турипти (ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин захирада қолмоқда).