23K56Telegramda ochish
5-10 июн кунлари Тошкентда “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати доирасида оммавий тадбирлар ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси ва ҳукумат кўмаги билан ташкил қилинаётган тадбирлар Миллий кутубхона олди майдонида бўлиб ўтади. Дастурга концертлар, мотивацион чиқишлар ва футбол ўйинларининг жонли намойиши киритилган. 5 июн куни БАА-Ўзбекистон, 10 июн куни эса Ўзбекистон-Қатар ўйини катта экранда намойиш этилади. Тадбирларда иштирок этиш учун (16 ёшдан 40 ёшгача) Telegram’даги @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Тадбирлар соат 19:00 дан бошланади. Уларнинг бир қисми Zo‘r TV орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Arxivda shunga yaqin