25K23Telegramda ochish
Теҳрондаги элчихонамизнинг Эронда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаати Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши, ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг: • Фавқулодда ёрдам телефонлари : 22299780 22832025 • Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin