Украинадаги элчихонамиз «тасдиқланмаган, фейк маълумотларни тарқатмасликни ва ваҳимага берилмасликни» сўраган
Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.
Фуқароларда саволлар пайдо бўладиган тақдирда, улар элчихонага электрон почтаси (embassy@uzbekistan.org.ua), телефон рақамлари (+38 044 5015000, +38 044 5014182) ёки дипломатларнинг Telegram манзиллари орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги қўшимча қилинган.