20K76Telegramda ochish
Украинадаги урушдан жабр кўрган аёллар ва болаларга гуманитар ёрдам кўрсатишингиз мумкин Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлари Украинага 2000 дона биринчи синф тўпламини жўнатди. Улар Харьков, Херсон, Николаев ва Запорожье вилоятларидаги етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади. Хайрия ташаббускорлари ўз номларини ошкор этишмаган. Бу икки карра хайрли иш. Сиз ҳам хоҳ ижтимоийлашган бизнес эгаси, хоҳ Украина оғриқларига бефарқ бўлмаган ватандош бўлинг, шундай ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Украинанинг жабрланган тинч аҳолиси учун маблағ йиғиш ва уларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида Украина элчихонаси Ўзбекистон Миллий банкида махсус ҳисоб рақами очди, унга Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари пул маблағларини ўтказиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin