Бузилган Бухоро учун сўров бўлмагач
Бир ярим йил аввал Туризм маркази қуриш важи билан, гарчи бошқа жойда қурилади, дея ваъда бериб, жамоатчиликни лақиллатиб алдашганига қарамай, Бухоронинг қоқ марказида бузиш ишлари бошланганида ҳокимтўрага нисбатан жиддий бир эътироз бўлмаганди. Ваҳоланки, ҳамма, бузиш устида турган ҳоким ҳам биларди, "сингапурлик инвесторда" қуришгаям, бузишгаям, компенсациягаям пул йўқ (ҳозир ҳам йўқ), бу пулни ўзбекистонликлар чўнтагидан турли қимматлаштирилган схемалар ёки бюджет субсидиялари орқали чиқариб бериш керак. "Бузавер, текислаб ташла, жавоб" деган сўзлар камера қаршисида янграши шарт эмас.
Энди орадан бир ярим йил ўтиб, ҳокимтўранинг «Бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан — ичидаги одами билан» деган топшириқларига ҳайрон бўлинмоқда.
Ҳар қандай жазосизлик янги ва янги жиноятларга йўл очади. Илгари имконли бўлмаган ноқонуний ҳаракатларни имконлига айлантиради. Шундай экан, агар Бухоро вилояти ҳокимига нисбатан қанақадир жавобгарлик ҳақида гап кетса ёки маҳкама очилгудек бўлса (бунга ишониш жуда қийин), ишни 1,5 йил аввалги бузди-буздилардан бошлаш керак бўлади.
- https://t.me/the_bakiroo/7678@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2025/06/12/botir-zaripov/gazeta.uz